Qashqadaryo
Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2022 йил якуни бўйича 70,2 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда РБК манбаси Еврокомиссия ва Халқаро савдо маркази (International Trade Center) маълумотларига таяниб хабар тарқатган.
Кеча Тошкент шаҳрида АҚШнинг “Air Products” компанияси томонидан 1 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар эвазига Қашқадарёдаги табиий газни қайта ишлаш мажмуасини ривожлантириш бўйича сармоя шартномаси имзоланди.
Мамлакатимиз энергетика вазирлиги Ғузор туманида қуввати 300 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловининг дастлабки ғолибини эълон қилди.
Бугун Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган ўзбек-хитой бизнес форуми тадбирлари доирасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бири 500 мегаватт қувватга эга иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берилди.
Янги Миришкор шаҳарчасида “Mir Eltechnika” қўшма корхонасига асос солган “Torum” компанияси (Россия) вакиллари Миришкор тумани 1-сон касб-ҳунар мактабини тамомлаётган ёшлар билан учрашув ўтказишди.
"Талимаржон иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамиятида умумий қуввати 900 мегаваттга тенг яна иккита буғ-газ қурилмасини бунёд этишга киришилди.
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум 2022 йил якунларига кўра, амирлик янги корхоналарга тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш (Greenfield FDI) бўйича дунё рейтингида етакчилик қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда TASS манбаси хабар тарқатган.
Вилоятимизда ҳар бир истеъмолчи бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш орқали электр энергияси сарфини 11,2 фоизга, табиий газ истеъмолини эса 23,2 фоизга камайтириб, бир йилда 424,9 миллион киловатт-соат электр қувват ва 199,9 миллион куб метр “зангори ёнилғи” иқтисод қилиш режалаштирилган.
Қарши туманидаги Боғобод маҳалласида фаолият бошлаган “Ҳосилдор замин” мажмуаси очиқ ва ёпиқ кўчатхоналар, “in-vitro” лабораторияси ва ўқув марказидан иборат бўлиб, бу ерда бир йилда 200 минг дона мевали дарахт ва 100 минг дона ток кўчатлари, 200 минг дона мавсумий гуллар етиштириш ҳамда юзлаб ёшларга за
“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва Германиянинг “Siemens Energy” компанияси ўртасида тузилган битимга мувофиқ воҳамиздаги “Муборак ИЭМ” корхонасида ҳар бирининг қуввати 54 мегаваттга тенг бўлган иккита замонавий газ турбинаси ўрнатилади.
“Uzbekistan GTL” заводида буғ-турбина генератори ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бир йўла иккита йирик объектини зарур қувват билан таъминлашга йўналтирилади.
Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятимиздан умумий қиймати 8 миллион 441,4 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 98,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинди.
Вилоятимиздаги бир қатор газ конларида модулли компрессор қурилмалари жорий этилаяпти. Бу табиий газ қазиб олиш самарадорлигини ошириш баробарида конларни ўзлаштиришнинг якуний босқичида уларнинг ишлаш муддатини узайтиришга ҳам хизмат қилади.
Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) ҳисоботидан кўринадики, 2027 йилга бориб дунёдаги 14 миллион иш ўрни йўқ бўлиб кетади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.
Қашқадарёнинг бир қатор чекка ва олис ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер майдонлари ажратилди.
Ўзбекистон пойтахти ва бир қатор вилоят марказларини мунтазам авиарейслар билан боғлаётган юртимиздаги биринчи минтақавий авиакомпания - “Silk Avia” бугундан эътиборан Тошкент-Қарши-Тошкент йўналиши бўйича тижорий парвозларни амалга ошира бошлайди.
2022 йилда ҳолати қайта тикланган iPhone қурилмалари савдоси дунё бўйича 16 фоизга ўсиб, ишлатилган смартфонлар бозорида Apple брендининг энг оммабоп бўлишини таъминлади. Бу ҳақда 9To5Mac манбаси Counterpoint Research таҳлил компанияси ҳисоботига таянган ҳолда хабар тарқатган.
Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш учун жойларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан таклифлар йиғилади. Шу мақсадда ҳар бир ҳудудда фуқаролар иштирокида график асосида очиқ муҳокамалар ташкил этилади. Шунингдек, таклиф ва мулоҳазалар "Telegram" ижтимоий тармоғидаги махсус бот орқали ҳа
Вилоятимизда жорий йилнинг биринчи чорагида кўрсатилган бозор хизматларининг деярли барча турлари бўйича ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш кузатилган. Энг сезиларли даражадаги юксалиш эса таълим соҳасидаги хизматлар секторида қайд этилган.
Президент фармони билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга мувофиқ жорий йилда вилоятимизда уй-жойга муҳтож фуқароларга умумий ҳажми 657,3 миллиард сўмга тенг 2 минг 892 та ипотека кредити берилади. Шунингдек, 99,9 миллиард сўм миқдоридаги 1 минг 988 та субсидия ҳам ажратилади.