"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 мaй, чоршанба.

“Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси лайнери Қаршида (+фото)

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

“Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси лайнери Қаршида (+фото)

“Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси томонидан “Москва - Қарши – Москва” йўналиши бўйича тўғридан-тўғри илк парвоз амалга оширилди. Мазкур авиакомпаниянинг Москванинг “Домодедово” аэропортидан ҳавога кўтарилган “Airbus А320” русумли йўловчи самолёти бугун тонгда Қарши халқаро аэропортига келиб қўнди.

Ҳаво кемаси шу куннинг ўзида яна “Қарши - Москва” йўналиши бўйича парвозга кўтарилди.

Авиарейс Қарши халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан байрамона кутиб олинди ва қайта кузатиб қўйилди. Авиакомпания энди ушбу йўналиш бўйича доимий рейслар амалга оширади.