"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

15 август, чоршанба.

МУҲОКАМА МАРКАЗИДА – ОИТС ПРОФИЛАКТИКАСИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

МУҲОКАМА МАРКАЗИДА – ОИТС ПРОФИЛАКТИКАСИ

Қарши шаҳрида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида “Фуқаролик жамияти ташкилотлари самарадорлигини ошириш” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Соҳа мутахассислари, вилоятдаги 25 дан ортиқ ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда ОИТСга қарши курашиш масалалари, профилактикаси ҳамда муаммолари муҳокама қилинди.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда ОИТС/ОИВ касаллиги инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган хасталиклар орасида 5-ўриндадир. Касаллик билан яшаётганлар сони дунё бўйлаб 35,7 миллиондан ортиқни ташкил этади.

Семинар-тренингда таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолидан 102 киши ушбу юқумли касалликка чалинган.