"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 август, чоршанба.

МИРИШКОРЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

МИРИШКОРЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ

Ушбу мавсумда 776 қути ипак қурти парваришлаган миришкорлик пиллакорлар шартномада кўрсатилган  42 тонна ўрнига 1 июнь ҳолатида  46 тоннаю 700 килограмм саноат хомашёси тайёрлаб, режани ортиғи билан бажаришди ҳамда кўзда тутилган бу борадаги маррани вилоятда биринчи бўлиб забт этишди. Бу ҳақда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси маълумот берди.

Ҳали звеноларда ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда. Бу уюлган хирмоннинг янада юксалишидан дарак беради.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу маваффақиятда тумандаги ҳар бир пиллакорнинг ўзига хос хизмати бор. 

- 30 йилдан ошибдики, пилла  боқаман, - дейди Оқмачит маҳалласилик Фароғат Отаева. – Ипак қуртини парваришлаш учун алоҳида масъулият, эътибор зарур. Бу йилги тут озуқаси мўл бўлгани боис, олинган пилла ҳосилининг доналари йирик ва пишиқ чиқди.

Чаманзор қишлоғилик Ойбаҳор Ҳасанова ҳам маҳалладаги фаол пиллакорлардан  бири. Олтмиш ёшдан ошганига қарамай бу йил ҳам 4 қути ипак қурти парваришлаб, биринчилардан бўлиб 254 килограммлик пиллани қубул пунктига топширди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан пиллакорлар учун қатор моддий рағбат ва имтиёзлар жорий этилмоқда. Бу эса  уларнинг ипак қурти боқишга бўлган қизиқишини янада ошираяпти. 

Дилфуза ЖУМАЕВА