"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 август, чоршанба.

ТАЖРИБАЛИ МУТАХАССИС САБОҒИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Тиббиёт

ТАЖРИБАЛИ МУТАХАССИС САБОҒИ

Украиналик академик Бутундунё нейрохирурглар Ассоциацияси вице-президенти Евгений Педаченко 1-2 июнь кунлари Қаршида бўлиб, беморларни кўрикдан ўтказди.

Ушбу ташриф доирасида у вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят онкология диспансери ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалидаги нейрохирургия бўлимларида беморлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Академик Педаченко 2 июнь куни Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари тиббиёт муассасалари нейрохирурглари учун маҳорат дарсларини ўтди.

Иштирокчилар академикдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА