"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 июнь, пайшанба.

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ: МАҲЛИЁ ШУКУРОВА ЭНДИ ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Ислоҳот ва самара

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ: МАҲЛИЁ ШУКУРОВА ЭНДИ ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Хабарингиз бор, 2017 йил 14 ­ноя­брда Вазирлар МаҳкамасинингЎзбекистон ёшлар итти­фоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисидаги қарори имзоланган эди.

Ушбу қарор асосида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари тегишли комиссия тақдимномасига кўра доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педаго­гика таълим йўналишларига тест синов­лари ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Жорий йил бу борадаги танловда республикамизнинг 5492 нафар фаол ёшлари иштирок этди. Республика комиссияси тегишли Низомга мувофиқ ҳудудий комиссия­лар томонидан тақдим этилган 42 нафар номзод орасидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тош­кент шаҳридан 1 нафардан, жами 14 нафар энг муносиб ёшларни саралади. Муносиб деб топилганлар орасида вилоятимиз вакили Маҳлиё Шукурова ҳам бор.

Дарвоқе, Маҳлиё Шукурова дастлаб ёшлар ташкилотининг Деҳқонобод тумани кенгашида иш бошлаган ва бугунги кунда вилоят кенгашида “Ижтимоий-ҳуқуқий масалалар ва жиноятчиликлар профилактикаси” бўлими мудири. Ўтган 10 йиллик фаолияти давомида у ўзининг интилиши ва изланувчанлиги, ташаббускорлиги билан бошқаларга ўрнак бўлиб келмоқда.

Бинобарин қарордан кўзланган мақсад ҳам Маҳлиё каби фидойи, табиий етакчилик қобилиятига эга, ватанпарвар, юрт­ келажагига дахлдорликни ҳис қиладиган, меҳнатсевар ва­ бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қув­ватлаш тизимини янада такомиллаштириш.

 

 С.АЛЛАЁРОВА