"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 сентябрь, чоршанба.

НИШОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ИШДАН ОЛИНДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Туман Кенгаши сессияси    
НИШОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ИШДАН ОЛИНДИ

 

Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

 

Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли жабҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди. Бу хусусда мутасаддиларнинг фикрини эшитди.

 

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

 

Хайитмурадов Мухтар Кулдашевич Нишон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

 

2016 йилдан буён туманни бошқариб келган Жураев Асрор Рустамович эса ҳоким вазифасидан озод этилди.

 

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Мухтар Хайитмурадов илгари ҳам ушбу лавозимда ишлаган, 2012-2016 йилларда Нишон туманига раҳбарлик қилган, 2016 йилдан шу вақтга қадар эса вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

 

Н.ХЎЖАЕВ