"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

18 июнь, сешанба.

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ШЕЪРИЯТ БОБИДА БЕЛЛАШДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Кўрик-танлов

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ШЕЪРИЯТ БОБИДА БЕЛЛАШДИ

Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган  мактаб-интернатида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўртасида “Ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги шеърлар” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

- Аскар ва зобитлар орасида ҳам бадиий ижод ва санъатга иштиёқи баланд, қолаверса, бу борада юксак қобилият эгаси бўлган кишилар кўпчиликни ташкил этади, - дейди Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари офицери, майор Ғайрат Қосимов. – Ўтказилган танлов уларнинг ижодий интилишларини муносиб қўллаб-қувватлаш, янада рағбатлантиришга қаратилган.

Кўрик-танловда 8 нафар ижодкор ҳарбий хизматчилар ўзаро баҳс олиб борди. Улар ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ўзлари ёзган ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги шеърларини ўқиб эшиттирди.

Иштирокчиларнинг ижод намуналари шеъриятга хос қоидалар, услуб ва мазмун мувофиқлиги, чиройли оҳангда ўқиш  каби қатор мезонлар асосида баҳолаб борилди. Бу борада барча иштирокчиларни ортда қолдирган оддий аскар Нодирбек Набиев ғолиб деб топилиб, танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва бадиий китоблар тўплами билан тақдирланди.

Тадбир якунида иштирокчилар Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган Абдулла Орипов музейидан жой олган экспонатлар билан танишди.

Ж.БОЙМУРОДОВ