"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

МАВЖУД ТАЛАБ ҲАМ ТАДБИРКОР УЧУН РАҒБАТ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Кичик бизнес

МАВЖУД ТАЛАБ ҲАМ ТАДБИРКОР УЧУН РАҒБАТ

Қамаши туманидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Фаёза Дилмурадовна” хусусий корхонаси фаолият бошлаганига бир йил бўлди. Аниқ режа, пухта лойиҳа ва юқори иштиёқ билан бошланган фаолият ўтган қисқа давр ичидаёқ ўз самарасини кўрсатди. Бугун корхонада иш қизғин, 10 нафар чевар қизнинг қўли-қўлига тегмайди. Муҳими, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга талаб бор, олдинда янги шартномалар турибди.

- Аслида тадбиркорлик оиламиз учун бегона эмас, - дейди корхона раҳбари Гулшан ўозиева. – Қайнотам ҳам, турмуш ўртоғим ҳам шу соҳада фаолият юритишади. Юртимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, соҳага қаратилаётган эътиборни кўриб,  менда ҳам ўз тадбиркорлик ишимни йўлга қўйиш иштиёқи туғилди. Бир қанча вақт қайси йўналишда иш бошлаш мумкинлигини ўйлаб юрдим. Сўнг ўзим қизиққан ва билган соҳа бўлгани, доимо маҳсулотга эҳтиёж мавжудлиги боис трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш фикрига келдим. Бу режамни оила аъзоларим ҳам қўллаб-қувватлаб, менга ҳар томонлама ёрдам беришди. Тижорат банки кредити эвазига 10 дона замонавий тикув машинаси, зарур жиҳозларни олиб келиб, фаолият бошладик.

Бугунги кунда корхонада эркаклар ва аёллар либослари, мактаб формалари, иш кийимлари, турли чойшаблар каби 25 турдаги тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг аксарияти олдиндан буюртма асосида корхона ва ташкилотларга етказиб берилаётган бўлса, яна бир қисми эса туман марказида ташкил этилган савдо дўкони орқали ички бозорга чиқарилмоқда.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, корхона маҳсулотларига талаб кучлилиги энди   фаолиятни янада кенгайтириш эҳтиёжини юзага келтирмоқда. Шу боис галдаги режа яна 10 дона замонавий тикув машинасини харид қилиб,  ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини 50 тага етказишга қаратилган. Бу ҳудуддаги яна 10 нафар ёш иш билан       таъминланади, дегани.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: корхона фаолиятидан лавҳа.

С.Нарзиев олган сурат.