"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

РАҚОБАТ ТАДБИРКОРНИ ТОБЛАЙДИ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Енгил саноат

РАҚОБАТ ТАДБИРКОРНИ ТОБЛАЙДИ

"Китоб ип йигирув" акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш технологияларининг эскирганлиги, эскича ёндашув асосида тайёрланадиган маҳсулотининг бозор рақобатига дош бермаслиги сабабли бир муддат самарасиз ишлади, ҳатто кейинчалик фаолияти ҳам тўхтаб қолган эди. Ўтган йили эса корхона ишлаб чиқариш майдонлари тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, тижорат банки кредити эвазига Германиядан замонавий йигирув ускуналари олиб келиб ўрнатилди.  Натижада корхонанинг йиллик қуввати 2500 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга етди. Субъектда ҳудуддаги 180 га яқин ёшлар иш билан таъминланди. Энди бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар сифат борасида жаҳоннинг исталган бозорида рақобатга кириша олади. Шу боисдан ҳам, айни вақтда Россия, Туркия, Буюк Британия каби давлатларнинг йирик корхоналари "Китоб ип йигирув" акциядорлик жамияти билан маҳсулот харид қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган.

- Модернизация ишларидан сўнг корхонамиз технологик жиҳатдан жуда катта имкониятга эга бўлди, - дейди бош инженер Аъзам Мирзаев. - Масалан, айни пайтда россиялик ҳамкорларимиз пахта ва полиэтилен толалари аралашмаси асосида тайёрланадиган ип-калаваларга талаб билдиришаяпти. Биз улар истаганидек қилиб, 70 фоиз пахта ва 30 фоиз синтетик тола аралашмасидан маҳсулот тайёрлаб бераяпмиз.

2017 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 12 миллиард 204 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 1 миллион 903 минг 500 АҚШ долларилик маҳсулот экспортини амалга оширган корхона жамоаси эндиликда янада янги марраларни кўзлашмоқда.

- Айни вақтда корхонамизда модернизация ишларининг иккинчи босқичини амалга оширмоқдамиз, - дейди жамият бошқаруви раиси ўринбосари Лазиз Маҳмудов. - Бунинг учун лойиҳа доирасида 8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бажариб бўлинди. Жорий йилнинг июнь ойида Швейцариянинг "Rieter" компанияси билан имзоланган шартномага асосан, фаолиятимиз учун зарур бўлган замонавий йигирув технологиялари олиб келинмоқда.

Аҳамиятли томони, ушбу лойиҳа босқичида ишлар тўлиқ амалга оширилгач, корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 минг тонна пахта толасини қайта ишлашга етади, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратларда: корхона фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.