"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

КУЗУ ҚИШДА ҲАМ ЕР БЎШ ҚОЛМАЙДИ

Иқтисодиёт
Tipografiya

КУЗУ ҚИШДА ҲАМ ЕР БЎШ ҚОЛМАЙДИ

Қишлоқ хўжалигида ердан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки ушбу соҳа аҳолини асосий ризқ-рўз билан таъминлайди. Бозорларимиз тўкинлиги аграр секторда қўлга киритилаётган ютуқлар билан чамбарчас боғлиқ.

Сир эмас, сўнгги вақтда мамлакатимизда мавжуд экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шу орқали талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш салмоғини кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада янги тизим амалиётга жорий этилаяпти. Асосий экиндан бўшаган ерларнинг бир қисмида такрорий маҳсулот етиштиришнинг тизимли йўлга қўйилгани бунга мисолдир.

Илгари такрорий экин экиш деярли ихтиёрий бўлган бўлса, эндиликда бу усулда маҳсулот етиштириш фермер хўжаликлари зиммасига шартнома асосида мажбурият сифатида юкланаяпти. Албатта, бу аввало фермернинг фойдасини ўйлаб қилинган бўлса, бошқа томондан мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, аҳоли эҳтиёжини қоплаш, ортганини экспортга йўналтириш мақсади кўзланган.

- Икки йилдирки, хўжалигимиздаги ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот уруғларини экамиз, - дейди Нишон туманидаги “Шарофов Ҳусниддин” фермер хўжалиги раҳбари Ҳусниддин Шарофов. – Ҳозирги кунда ихтиёримизда салкам 40 гектар ер бор. Фаолиятимиз асосан ғаллачилик ва пахтачиликка ихтисослашган. Такрорий маҳсулот етиштириш биримизга яна бир қўшаяпти. Бу йил 90 сотих майдонга карам, 3 гектарга сабзи, 50 сотих жойга шолғом экдик. Бошида зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида кўрилса, кейинчалик кўп меҳнат ҳам талаб қилинмаскан. Асосийси, бу экинлар совуққа чидамли, бозори чаққон.

Ёш фермер тез орада пишиб етилажак маҳсулотни йиғиштириб олишга ҳозирлик кўраётганини таъкидлайди. Деҳқоннинг сабзавотчиликда тажрибаси анча ошгани сабаб бу йил кўпроқ ҳосил кўтариш ниятида. Маҳсулотига харидор қидириб ҳам овора бўлмайди. Давлатга маҳсулот топшириш бўйича шартнома имзолаган. Фермер қилинган меҳнат ўзини оқлаши, фойда чўғи юқори бўлишига умид қилаяпти.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ