"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ОРТМОҚДА

Иқтисодиёт
Tipografiya

Тадбир

ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ОРТМОҚДА

Чегара олди савдосини ривожлантириш ва экспорт тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига 2017 йил 1 декабрдан бошлаб, товарлар (хомашё товарларидан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан 100 фоиз тўлов тўлангандан сўнг экспорт контракти тузмасдан инвойслар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.

Бунда янги мева-сабзавот, узум, полиз, дуккакли маҳсулотлар, шунингдек, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланмоқда.

Бу ҳақда вилоят божхона бошқармасида юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда бу борада божхона органларида жорий этилган имконият ва қулайликларни кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тадбирда маълумот берилди.

Тадбиркорлик субъектлари, транспорт корхоналари масъул ходимлари, божхона брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, сертификатлаштириш идоралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган очиқ мулоқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда шу йил 3 ноябрида имзоланган “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнидаги коррупция ва тамагирлик ҳолатларининг олдини олиш чоралари юзасидан ташкил этилди.

Қайд этилдики, мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи савдо операцияларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш, экспортни рағбатлантириш ва кенгайтиришга доир тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан буён ташқи савдо операцияларини амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга ва экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Валютани тартибга солиш бўйича бозор механизмларининг жорий этилиши экспорт қилувчи корхоналар реал даромадларини ва уларнинг ташқи савдо   бозорларида рақобатбардошлигини ошириш имконини берди.

- Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган янги ҳужжатлар экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш соҳасидаги мавжуд тўсиқлар ва чекловларга барҳам бериш, экспорт салоҳиятини, энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг мавжуд экспорт имкониятини кенг рўёбга чиқариш, улар томонидан экспорт қилинадиган маҳсулотлар турларини ва географиясини кенгайтириш имконини беради, - дейди вилоят божхона бошқармаси валюта назорати гуруҳи бош инспектори Отабек Маҳмадалиев. – Ўз тизимимиз мисолида олсак, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан божхона юк декларациясини мажбурий тақдим этиш, “вақтинча олиб кириш” божхона режимида бўлган товарларни қайта экспорт қилиш учун давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома беришга доир талабни бекор қилиш, масъул вазирликлар ва идоралар томонидан берилган сертификатлар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотнинг унификациялаштирилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилиши назарда тутилмоқда.

Яна бир янгилик шундан иборатки, 15 ноябрдан эътиборан юридик шахслар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмасдан қўлланилади.  Экспорт қилувчида олдинги экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлганда, товарларни чиқариш фақат муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган чет эл харидорига рухсат этилмайди. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк божхона декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Очиқ мулоқот якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар ҳамда муаммоли ҳолатлар бўйича божхона мутахассислари томонидан тегишли тушунтириш ва жавоблар берилди.

Б.САЙФИЕВ