"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҲАМЁНБОП НАРХ-НАВО — МЎЛ-КЎЛ МАҲСУЛОТ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Байрам ярмаркалари

ҲАМЁНБОП НАРХ-НАВО — МЎЛ-КЎЛ МАҲСУЛОТ

Янги йил байрами олдидан вилоятимизда ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, аҳоли гавжум жойлар, бозорларда алоҳида савдо расталари ўрнатилиб, уларда талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг бозор нархидан бирмунча арзон сотилиши, ҳамёнбоп бўлишига эътибор қаратилди. Бу расталардан асосан ишлаб чиқарувчилар, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, тадбиркорлар жой олгани аҳамиятлидир.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан бошлаб вилоятимиз бўйича 20 дан ортиқ нуқтада "Янги йил" савдо ярмаркалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Биргина Қарши шаҳрининг ўзида бундай жойлар 10 тани ташкил этади. Уларда харидорларга 36 турдаги маҳсулот сотилаяпти. Шу вақтга қадар ярмаркалар орқали вилоятимиз аҳлига 320 тоннадан зиёд, бошқача қилиб айтганда, қарийб 1 миллиард 400 миллион сўмлик ноз-неъматлар етказиб берилди.

- Ярмарка ўтказиш учун Қарши шаҳри Пахтазор миттитумани ҳудудидаги сергавжум жой ҳам танланганди, - дейди шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Илёс Худойназаров. - Шу мақсадда бу нуқтага расталар жойлаштирилди ва улар 20 дан ортиқ тадбиркор ва фермерга берилди. Улар ўзлари етиштирган, ишлаб чиқарган маҳсулотни халқимизга қулай нархда таклиф этишаяпти. Ҳар куни ярмаркада савдо қизғин, айни пайтга қадар аҳолига мақбул нархларда 3 тоннадан ортиқ мол ва қўй гўшти, 800 килограмм товуқ гўшти, 14 минг дона тухум, 10 тонна картошка, 900 килограмм балиқ, 20 тоннадан кўп сабзавот, мева-чева, полиз маҳсулотлари сотилди. Шунингдек, расталарда колбаса ва қандолат маҳсулотлари, яхна ичимликлар савдоси ҳам йўлга қўйилди. Тегишли  даврда маҳсулот етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Албатта, бундай тадбирлардан аввало аҳоли манфаат кўради. Хариди камчиқим бўлиб, маҳсулот тўла қоп билан уйга борса, қувонади. Бу орқали ҳам пул тежайди, ҳам хушкайфият билан байрамга яхши тайёргарлик кўради.

- Бугун ярмаркага келиб ҳеч афсусланмадим, қайтанга оз харажат қилиб, кўп нарса сотиб олдим, - дейди Қарши шаҳрилик Комил Маҳкамов. - Бу ерда харидорларга маъқул шароитлар яратилган. Ҳамма нарса арзон. Картошкани ёзда ҳам шу пулга харид қилгандим. Асосийси, расталар тўкин, буни кўриб, ҳозир қишку, демайсиз. Унинг устига, тўловни истагандек, хоҳ нақд, хоҳ нақдсиз шаклда амалга оширишингиз мумкин. Бундан фақат хурсанд бўлади киши.

Дарҳақиқат, тўрт фаслда ҳам мамлакатимиз бозорларида ризқ-рўз сероб, тўкинчилик таъминланган. Бу юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси маҳсулдорлигини ошириш борасида қилинаётган ишлар самарасидир. Унинг амалий натижаси ана шу кунларда кўзга яққол ташланади.

Айтиш жоизки, вилоятимизда байрам ярмаркалари фаолияти 2018 йилнинг 10 январига қадар давом этади.

М.ШУҲРАТОВ

Суратларда: ярмарка жараёнидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.