"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

437 БЎШ ИШ ЎРНИ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ, 32 ТА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Меҳнат ярмаркаси

437 БЎШ ИШ ЎРНИ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ, 32 ТА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

Қарши туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида аҳолининг иш билан банд бўлмаган тоифалари бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялашга қаратилган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада туман ҳудудидаги 47 корхона ва ташкилот 437 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Унда тумандаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хотин-қизлар, жазодан озод қилиниб, ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлганлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилган фуқаролар қатнашди. Шу куни ярмаркада иштирок этган фуқароларнинг 32 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Тадбир давомида, шунингдек, тадбиркорлик йўналиши бўйича ўз бизнесини очмоқчи бўлганлар учун тумандаги тижорат банклари ходимлари томонидан тегишли йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, ярмарка қатнашчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ташкилот раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, вилоят ҳокими ҳамда туман ҳокимининг мазкур қарор ижроси юзасидан қабул қилган қарорларига мувофиқ ташкил этилаётган ҳақ тўланадиган жамоат ишлари бўйича тушунчалар берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.

К.ТОШМУРОДОВ