"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 июнь, чоршанба.

ТАДБИРКОРЛИК – БОЙЛИК. ФАОЛЛИК – ДАВР ТАЛАБИ. ИННОВАЦИЯ - ИСТИҚБОЛ.

Иқтисодиёт
Tipografiya

Муносабат

ТАДБИРКОРЛИК – БОЙЛИК.

ФАОЛЛИК – ДАВР ТАЛАБИ.

ИННОВАЦИЯ - ИСТИҚБОЛ.

Давлатимиз раҳбарининг бирор чиқиши йўқки, юртдошларимиз эътиборидан четда қолаётган бўлса. Бугун ҳаммамиз хоҳ у халқаро миқёсда, хоҳ мамлакат доирасида бўлсин, бундай нутқ ёки маърузаларни сергак тортиб тинглаймиз, унда айтилаётган ҳар бир жумланинг мағзини чақишга уринамиз, десам адашмайман. Чунки Президентимиз барча чиқишларида жон койитиб, дунё тинчлиги, аҳолимиз ҳаётига, тақдирига алоқадор муҳим  масалаларга тўхталаяпти, муаммоларни рўй-рост таъкидлаб, уларга аниқ ечимлар ҳам кўрсатмоқда.

Янги йил муносабати билан Юртбошимизнинг халқимизга йўллаган табригини ҳам бевосита телевизор орқали бутун оиламиз билан эшитдик, давлатимиз раҳбарининг самимий дил изҳоридан жуда таъсирландик. Президент ўтган 2017 йил мамлакатимиз учун қийин, шу билан бирга, ҳар томонлама омадли ва баракали келганини, барча соҳаларда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этди. Ушбу ижобий ўзгаришларни ўзининг кундалик турмушида, касби-корида ҳис этмаган, улардан чин маънода баҳраманд бўлмаган киши бўлмаса керак. Асосийси, халқимиз ва давлатимиз ўртасида мустаҳкам кўприк ўрнатилди, самарали мулоқот тизими йўлга қўйилди.

Биргина корхонамиз фаолиятидан мисол келтирсак, мазкур йилда ўз олдимизга қўйган мақсадларни рўёбга чиқара олдик. Янги йўналишларни очдик, мавжудларида сифат ўзгаришлари ясадик. Натижада ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги ошди, даромадимиз салмоғи ортди. 2018 йилда ҳам аниқ режалар туздик, уларни ҳеч бир оғишмай амалга оширамиз.

Модомики, бунинг учун барча асос, шарт-шароит етарли. Янги йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб ном берилгани ҳам шуни ифодалаб турибди.

Шу ўринда Юртбошимиз ҳар гал бизнес вакилларига нисбат бериб айтадиган эътирофни эсламай иложимиз йўқ: тадбиркор нафақат ўзини, балки давлатни, халқни ҳам боқади. Яъниким Президент бизга фаровон жамият бунёдкори сифатида қараяпти. Байрам табригида ҳам буюк келажагимизни барпо этишда Янги йил номидан келиб чиқадиган юксак мақсад ва ғояларга таянилишига алоҳида урғу берилгани бунинг яна бир исботидир.

Давлатимиз раҳбари ҳозирги кескин ва рақобат кучайган бир шароитда инновация ва юқори технологияларга асосланган тадбиркорликни ривожлантириш энг тўғри ва самарали йўл эканини яна бир бор уқтирди. Демак, биз тадбиркорларга юксак ишонч билдирилаяпти. Юрт равнақига бефарқ бўлмаган ишбилармон буни зиммасига юклатилган улкан масъулият деб билиши, фаоллик намоён этиши, ўзини кўрсатиши керак.

Зеро, бу ишлар халқимиз фаровонлиги янада юксалиши, аҳоли даромадлари ошиши, барча соҳада сифат жиҳатидан туб ўзгаришлар қилинишига қаратилган.

Санжар ҚУДРАТОВ,

Қарши шаҳридаги “Истиқлол юксалиш тараққиёт” оилавий корхонаси раҳбари