"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 апрель, якшанба.

ЗАРУР БИЛИМ ВА КЎНИКМА БИЛАН БИЗНЕСГА

Иқтисодиёт
Tipografiya

Бизнес-тренинг

ЗАРУР БИЛИМ ВА КЎНИКМА БИЛАН БИЗНЕСГА

Қаршида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган бизнес-тренингда “Deli” корхонаси асосчиси ва раҳбари Ҳусан Мамасаидов ва “Dekos” корхонаси асосчиси ва раҳбари Ҳасан Мамасаидов вилоятимизнинг ишбилармонликка иштиёқи баланд ўғил-қизларига ўз тажрибалари асосида йўл-йўриқлар берди.

Тадбир ёшлар ўртасида ёш тадбиркор имижини шакллантириш, уларни бизнесга кенг жалб қилиш, соҳага оид амалий билим ва кўникмаларини ошириш, тегишли маслаҳатлар бериш ва замонавий иш юритиш асосларидан хабардор этиш мақсадларини кўзда  тутади. Унда тажрибали ишбилармонлар иштирокида маҳорат дарслари, маърузалар, муҳокамалар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Гулрухсор ХУДОЙБЕРДИЕВА