"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 апрель, якшанба.

АВВАЛИГА ТИББИЙ, КЕЙИН ЭСА ТУРИЗМ ХИЗМАТИ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Хусусий тадбиркорлик

АВВАЛИГА ТИББИЙ, КЕЙИН ЭСА ТУРИЗМ ХИЗМАТИ

Бугунги ислоҳотлардан келиб чиқиб, келгусида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг улуши тобора ошиб боришини тахмин қилиш қийин эмас. Чунки бу йўналишга сармоя жалб этаётган тадбиркорлик субъектлари салмоғи кўпаймоқда. Боиси, уларга давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари асосида бир қатор имтиёзлар ва енгилликлар тақдим этилаяпти, тадбиркорларнинг ташаббуслари рағбатлантирилаяпти. Мақсад тиббиёт соҳасига энг сўнгги технологиялар жадал жалб этилишига эришиш, бу тармоқнинг рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат. Самара эса аҳоли саломатлиги даражаси янада яхшиланиши, одамларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайишида ўз ифодасини топаяпти.

Эзгу ташаббус ўзини кўп куттирмайди деганлари рост. Мана мисол. Бироз аввал Қамаши туманида ҳам хусусий тиббиёт муассасалари яна биттага ортди. Ишбилармон, “Тонг шифо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Моҳира Бешимқулова аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, муҳим йўналишни йўлга қўйди. Айни пайтда муассасада ҳудуд одамларига бир неча турдаги тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

- Клиникамизни барпо этишга банкдан 200 миллион сўм кредит олгандик, бунга ўз маблағимизни ҳам қўшдик, - дейди тадбиркор. – Натижада қаровсиз ерда муҳташам мажмуа қад ростлади. Муассасамиз зарур тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди. Бу ерда 3 нафар олий тоифали шифокор меҳнат қилаяпти. Хизматларимиздан аҳоли мамнун. Асосийси, бу йўналишда монеликсиз фаолият юритишимиз учун қулайлик кўп. Имтиёзлардан фойдаланаяпмиз. Ортган маблағни янги ихтисосликларни йўлга қўйишга, моддий-техника базамизни мустаҳкамлашга сарфлаймиз.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, мазкур мажмуадан хусусий клиникадан ташқари савдо дўкони ва 9 ўринга мўлжалланган меҳмонхона ҳам жой олган. Ҳозирда меҳмонхонада клиникага узоқ масофадан келиб даволанувчи мижозларга хизмат кўрсатилаяпти. Кейинчалик бу ерга туристларни ҳам қабул қилиш кўзда тутилган. Бугунги кунда бу борада ҳам иш олиб борилмоқда.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат