"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

21 сентябрь, жума.

МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ, ТАЛАБГИР МАҲСУЛОТ

Иқтисодиёт
Tipografiya

Кичик бизнес

МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ, ТАЛАБГИР МАҲСУЛОТ

Юртимизда бунёдкорлик кўлами ошгани сари қурилиш саноати ривожи ҳам жадаллашмоқда. Йирик саноат корхоналари билан бир қаторда маҳаллий ишбилармонлар юзага келаётган талабни баҳоли қудрат қоплашга ҳаракат қилишмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ранг-баранглиги эса шу турдаги товарларни четдан импорт қилишни сезиларли қисқартираяпти.

2015 йилда фаолияти йўлга қўйилган "Интер мега бизнес" хусусий корхонаси Китоб туманида ишлаб чиқаришни маҳаллий хомашё негизида ташкил этган. Ушбу тадбиркорлик субъекти ҳудудда катта миқдорда мавжуд бўлган мармар тошининг майдаланган унидан фойдаланади. Бугунги кунда мазкур хомашёдан 15 турдаги харидоргир ва рақобатбардош маҳсулот тайёрланмоқда.

- Асосан шпаклевка, суюқ сувоқ, кафель клейи, сувли имульция сингари пардоз материалларини ишлаб чиқараяпмиз, - дейди корхона раҳбари Шуҳрат Эргашев. - Бу ерда йирик қувватлар ўрнатилган бўлиб, кунлик ишлаб чиқариш ҳажми ўртача 30 тоннадан зиёд тайёр маҳсулотни ташкил этади. Айни пайтда маҳсулотимизга харидор кўп эканини алоҳида қайд этиш лозим. Нафақат вилоятимиздаги, балки Тошкент шаҳридаги йирик қурилиш ташкилотларини ҳам зарур пардозлаш материаллари билан таъминлаяпмиз. Ўтган йили умумий қиймати 1 миллиард 620 миллион сўмлик маҳсулотни реализация қилдик. Бу йил ҳам маҳсулдорлик юқори бўлишига умид қилаяпмиз.

Мазкур қувватнинг барқарор ишлаётгани натижасида 4 нафар киши доимий даромад манбаига эга бўлмоқда. Келгусида мавжуд иш ўринлари сони янада ортиши тайин. Чунки тадбиркор қўшимча лойиҳалар устида ишлаяпти. Натижа эса яқин муддатда фаолият янада ривожланиш ва янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилишида ўз ифодасини топади.

МИРЖАҲОН

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.