"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 июль, сешанба.

ТАЛАБГИР МУЗҚАЙМОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Иқтисодиёт
Tipografiya

Кичик бизнес

ТАЛАБГИР МУЗҚАЙМОҚ ИШЛАБ  ЧИҚАРИЛМОҚДА

Айни иссиқ кунларда чанқовбосди егулик – музқаймоқ савдоси авжида. Ҳозир аҳолининг ушбу маҳсулотга бўлган талаби ниҳоятда ошган. Вилоятимизда эса бу эҳтиёжни самарали қондириш учун барча имконият мавжуд. Чунки ҳудудда мазкур харидоргир истеъмол товарини ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли кўпайган. Бу йўналишда бир қанча саноат корхоналари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улар воҳамиз аҳлини турли ўлчам ва қадоқдаги музқаймоқ билан тўлиқ таъминлаб қолмасдан, қўшни вилоятларга ҳам маҳсулот етказиб беришнинг чорасини кўраяпти.

Хусусан, Қарши шаҳридаги “Давр зийнати” хусусий корхонасининг “Qarshi quality” ёрлиғи туширилган музқаймоқлари бугунги кунда  вилоятимиздан ташқари Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ҳудуди, Тошкент шаҳри ва водий минтақасидаги савдо шохобчаларига ҳам тарқатилмоқда. Корхона мутасаддилари эндиликда хорижга маҳсулот чиқариш ҳақида жиддий ўйлашмоқда.

- Музқаймоқларимиз чет элда ҳам ўз харидорини топишига шубҳа қилмаймиз, - дейди корхона раҳбари Ўктам Очилов. – Негаки ишлаб чиқариш жараёнини замонавий технологиялар асосида йўлга қўйганмиз. Шу орқали бемалол маҳсулотимиз рақобатбардошлигини таъминлай оламиз.

Тадбиркорнинг айтишича, музқаймоқлар мавсуми март ойидан бошланган. Фурсат сайин ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги тобора ортмоқда. Айни дамда корхона цехида кунига 2-3 тоннагача сут қайта ишланиб, 10 мингдан 20 минг донагача маҳсулот тайёрланмоқда.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.