"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 сентябрь, душанба.

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ГАЗ ПЛИТАЛАРИ БЕРИЛДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Ижтимоий ҳимоя

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ГАЗ ПЛИТАЛАРИ БЕРИЛДИ

Ғузор туманидаги кам таъминланган оилаларга 70 та замонавий газ плитаси ва яна шунча газ баллонлари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан улашилаётган ушбу   маиший техника буюмлари оиланинг нафақат кундалик эҳтиёжи, балки рўзғор ободлигини таъминлашда ҳам муҳим. Зеро, замонавий газ плитасида турли пишириқлар тайёрлаш уддасидан чиқилса, бу фаолиятни мунтазам йўлга қўйиб, маҳсулотни сотиш мумкин. Шу боис, ушбу оилаларда тадбиркорлик кўникмаларини ҳам шакллантириб боришга кўмаклашиладиган бўлди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.