"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 январь, душанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

АФВ ЭТИЛГАНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ ВА ҲИМОЯСИГА ОИД ИШЛАР ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ?

Жамият
Tipografiya

Фармон ва ижро

АФВ ЭТИЛГАНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ ВА

ҲИМОЯСИГА ОИД ИШЛАР ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ?

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуррам Джураев олиб борди.

Хабарингиз бор, Конституциямизнинг 25 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз тарихида биринчи марта 2 минг 700 нафар маҳкумни, жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни афв этиш тўғрисида фармон имзоланди.

19 декабрь ҳолатида вилоятда фармонга асосан озод этилган 82 нафар шахс рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ижтимоий мослашуви ва ҳимоясига оид кўламли ишлар бажарилмоқда. Хусусан, улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ишга жойлаштирилмоқда. Бир марталик моддий ёрдам пуллари берилиб, биометрик паспортни навбатсиз олишлари учун шароит яратилган.

Бироқ бандлик, молия, тиббиёт тизими мутасаддилари томонидан айрим камчиликлар ва сусткашликка ҳам йўл қўйилмоқда. Бу ўз навбатида тегишли чора-тадбирлар ижроси кечикишига сабаб бўлаётир. Мазкур ҳолат танқидий асосда кўриб чиқилиб, фармон ижросини сўзсиз таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Н.ХЎЖАЕВ