"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 апрель, пайшанба.

КОРРУПЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТГА ҒОВ

Жамият
Tipografiya

Давра суҳбати

КОРРУПЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТГА ҒОВ

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг тинч ва инклюзив жамиятларда 2017-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Глобал лойиҳаси (АСPIS) доирасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва тадбирларини қўллаб-қувватлашга доир Дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Коррупция-тараққиётга ғов” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда соҳа ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида юртимизда мазкур иллатга қарши туриш, унинг илдизларини йўқ қилишга қаратилган ишлар самарали олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича муҳим ҳуқуқий асос яратди. Бу давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини кўчайтиришга хизмат қилади. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топади.

Йиғилишда давлат органлари ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига оид барча ҳолатлар тўғрисида, шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шартлиги таъкидланди. Ушбу мажбуриятнинг давлат органлари ходимлари томонидан бажарилмаслиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида жамиятимиз ривожига салбий таъсир кўрсатаётган бошқа муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Солиқ идоралари ходимлари бевосита халқ билан мулоқотда бўлиши, уларни қизиқтираётган масалалар, муаммолар ҳақида маълумотларга эгалиги айтиб ўтилиб, унинг ечими юзасидан барча ташкилотларнинг ҳамкорлиги зарурлиги қайд этилди.

Тадбир савол-жавоб руҳида ўтди.

МИРЖАҲОН