"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 январь, душанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

АҚИДА ИЛМИ МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ

Жамият
Tipografiya

Эзгу ташаббус асосида

АҚИДА ИЛМИ МАКТАБИ ИШ БОШЛАДИ

Маълумки, давлатимиз раҳбари жорий йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ўтказилган анжуманда ислом маданиятига, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш мақсадида Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада – Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абул Мўъийн ан-Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этиш ташаббуси билан чиққан ва бу барча томонидан катта мамнуният билан кутиб олинганди.

Эътиборлиси, Президентимизнинг мазкур ташаббуси асосида амалий ишларга қўл урилиб, Қаршида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллигида Абул Мўъийн ан-Насафий номидаги ақида илми мактаби ўз фаолиятини бошлади.

- Ҳозирча мазкур мактаб иш фаолиятини вакиллик биносида олиб бормоқда, Абул Мўъийн ан-Насафий марказида ободонлаштириш ишлари якунланиши билан ўқиш марказда давом эттирилади, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги масъул ходими Бекмурод Сахриев. – Тажрибали, малакали, ақида илмининг мутахассиси бўлган мударрислар Абу Ҳанифа (р.а.)нинг “Фиқҳул акбар”, Абул Мўъийн ан-Насафийнинг “Табсират ал-адиллати фи илм ал-калом” (“Калом илмида далиллар тилга кирганда”), “Ат-тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид фи илми калом” (“Калом илмидаги тавҳид қоидалари учун ягона китоб”) асарлари асосида вилоят масжидларининг 25 нафар имом-хатиб ва ноиб-имомларига сабоқ бермоқдалар.

Қайд этиш лозимки, мазкур ақида илми мактабида кучли билим ва тафаккурга эга уламоларни тайёрлаш, соҳага оид асарлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга асосий эътибор қаратилаётир ва давра дарслари таълимнинг замонавий модуль шаклида олиб борилмоқда. Ўз навбатида мактаб тингловчиларига маълум бир асарни тамомлагани тўғрисида махсус сертификат (ижоза) ҳам берилади.

Энг муҳими, тингловчилар томонидан  ақида китобларидан ўзлаштирилаётган билимлар имом-хатибларнинг жамоатчилик билан ишлаш жараёнида манфаатли бўлмоқда.

Айни пайтда ақида илми мактаби ва тингловчиларни зарур адабиётлар, қўлланмалар билан таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Б.САЙФИЕВ