"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

БОЛА ШОДЛИГИ-ЛА МУНАВВАР ОЛАМ

Жамият
Tipografiya

“Президент арчаси”

БОЛА ШОДЛИГИ-ЛА МУНАВВАР ОЛАМ

Туман марказларида, Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдони, Наврўз хиёбони, болалар маданият ва истироҳат боғида бир неча кундан буён театрлашган томошалар, концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Севимли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқиз иштирокида улкан арча атрофида ижро этилаётган қўшиқ ва рақслар, қизиқарли томошалар барчани эртаклар дунёсига етаклайди. Болалар дилида, юз-кўзида қувонч, шодлик мужассам бўлса, уларга мамнун боққан ёши катталар тилида тинч-осойишта, фаровон кунларга шукрона акс этган.

Болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган, юртимизда ёш авлодга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган “Президент арчаси” тантаналари вилоятимизда мусиқали драма театрида ташкил этилди. Тадбирга 600 нафарга яқин Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, болалар мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб, юртимиз озодлиги ва тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандлари ва бошқа болалар таклиф этилди.

Тадбирни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев табрик сўзи билан очиб, болажонларни яхши ўқишга, Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган муносиб фарзандлар бўлишга чорлади. Шундан сўнг болажонларга Президент совғалари улашилди. Маълумки, бу йил 11 минг дона Президент совғаси тайёрланди. Ҳар бир совғада 12 номдаги ўқув қуроллари, 15 хил ширинликлар бор.

“Билимлар мамлакатида Янги йил” деб номланган театрлашган концерт дастури орқали билим олиш, ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиш ғояси илгари сурилди.

- Кўп китоблар ўқийман, аълочи бўлишга ҳаракат қиламан, - дейди Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Шаҳзода Намозова. – Шунда ўзим кўзлаган мақсадга эришаман. Президентимиз бизга ишонади. Ҳар йили совғалар юборади. Ҳамма болалар бунга лойиқ бўлишимиз керак.

Болажонларга чексиз қувонч ва завқ бағишлаётган “Президент арчаси” тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Суратда: байрам тадбиридан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.