"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 апрель, пайшанба.

ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК!

Жамият
Tipografiya

Тадбир

ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК!

Тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида Қарши шаҳрида замонавий услубда қуриб битказилган кўп қаватли уйлар хонадонларига ҳарбий оилалар кўчиб кирди.

Уларга янги турар жойлар калитларини топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Унда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ҳарбий соҳа вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган  тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган йиллар давомида ҳарбийлар учун хизмат уйлари қуриш, улар оила аъзоларининг ишга жойлашиши, бепул тиббий кўрикдан ўтиши ва шу каби масалаларда қатор имтиёзлар жорий этилган. Аҳамиятлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун уй-жой қуриш дастури тўғрисидаги қарори бу борадаги ишларни янада янги босқичга кўтарди. Мазкур қарор билан мамлакатимизда илк марта ҳарбий хизматчилар учун кўп қаватли, арзонлаштирилган уйлар қурилиб, уларга имтиёзли кредит асосида берила бошланди. Жумладан, қарорда 2017 йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда намунавий лойиҳалар асосида 56 та уч қаватли янги уй қурилиши белгиланган эди.

Шунга мувофиқ Қарши шаҳрида ҳам 54 хонадонга мўлжалланган 3 та кўп қаватли уйнинг қуриб фойдаланишга топширилиши юрт тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатиб келаётган Ватан ҳимоячиларига чинакам байрам туҳфаси бўлди.

– Янги йил арафасида икки хонали замонавий уйга кўчиб ўтганимиздан хурсандлигимизнинг чеки йўқ, https://www.cialissansordonnancefr24.com/ – дейди сержант Нодирбек Назаров. – Биласиз, уй қуриш ёки сотиб олиш маблағ билан биргаликда анчагина вақт, югур-югурларни ҳам талаб этади. Шу боис аксарият вақти ишда ўтадиган биз, ҳарбий хизматчлар учун бу масала анча оғир. Ана шу вазиятни тушуниб, мушкулимизни осон қилаётган Президентимизга раҳмат. Мана энди ўз уйим бор, уй қуришим керак деган ташвишим йўқ. Фарзандларимнинг келажагидан кўнглим тўқ, бор эътиборимни ишимга қарата оламан. Қолаверса, уй нархининг 25 фоизи бошланғич бадал сифатида давлат томонидан тўлаб берилгани, қолган қисми учун олинган ипотека кредитини 10 йил давомида тўлаб боришим мумкинлиги эса оила бюджети учун жуда фойдали. 

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.