"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

53 ОИЛА ЯНГИ УЙГА КЎЧИБ ЎТДИ

Жамият
Tipografiya

Ижтимоий ҳимоя

53 ОИЛА ЯНГИ УЙГА КЎЧИБ ЎТДИ

Инсон манфаати ҳар нарсадан устун ва унинг шаъни олий қадрият. Шунга мувофиқ юртимизда эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган фуқароларга меҳр-мурувват, ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Якунланган йилда Қарши шаҳрида замонавий қулайликларга эга 7 та арзон, кўп квартирали уй-жой ўз эгаларига топширилгани, қишлоқларда мингдан ортиқ янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар қад ростлагани бунинг ёрқин далилидир.

Янги йил байрами арафасида Қарши шаҳридаги 5 нафар имконияти чекланган фуқароларга Президент совғаси - замонавий уйлар калити тантанали равишда топширилди. Тадбирда жам бўлганлар юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган инсонларнинг ҳаётдан розилигини ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилаётганини таъкидлашди. Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев хонадон эгаларини янги уй билан қутлади.

- Қувончим ичимга сиғмайди, - дейди Қарши шаҳридаги янги хонадон соҳибаларидан бири, II гуруҳ ногирони Дилрабо Аҳмедова. - Кўп йиллар аввал бахтсиз ҳодиса туфайли қаттиқ лат еб, юролмай қолдим. Доим кайфиятим тушкун эди. Президентимиз томонидан кўрсатилган бундай рағбатдан кўнглим тоғдек кўтарилди. Хасталигимни унутгандек бўлдим. Қалбимда янги умидлар, орзулар пайдо бўлди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон, кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Қарши шаҳрида 1 минг 701 хонадонли жами қирқта кўп қаватли турар жой қурилиши белгиланган. Жорий йилда 315 та хонадон эгалари Янги йил байрамини янги уйларда қарши олишди.

Бу каби эзгу ишлар кейинги йилларда ҳам тизимли давом эттирилади. Хусусан, жорий йилда Қарши шаҳрида 14 та ана шундай арзон нархдаги кўп қаватли уйлар қурилади. Айни пайтда Қарши шаҳридаги Жайхун кўчасида 2 та, Ўзбекистон кўчасида 5 та уй қурилиши жадал олиб борилмоқда. Ойдин маҳалласидаги уйларнинг эса пойдевор ишлари бошлаб юборилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2017 йилнинг 30-31 декабрь кунлари вилоятимизнинг Шаҳрисабз шаҳри (2), Касби (2), Миришкор (3), Косон (1), Муборак (3), Ғузор (3), Нишон (12), Деҳқонобод (7), Шаҳрисабз (2), Яккабоғ (4), Чироқчи (3), Қамаши (6) туманларидаги имконияти чекланган фуқароларга ҳам янги уйлар калити топширилди.

Барча туманларда уй топшириш маросими тантанали руҳда ташкил этилди. Таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган сурат.