"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ НАРХИ ҚАЧОН ОШ(А)ДИ?

Жамият
Tipografiya

Қарор ва ижро

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ НАРХИ ҚАЧОН ОШ(А)ДИ?

Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан барча ҳудудлар қаторида вилоятимиз аҳолиси учун ҳам суюлтирилган газ баҳоси кўтарилади. Ушбу миқдор қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1 килограмм суюлтирилган газ учун 500 сўм этиб белгиланди. Нархлар республика ҳудудлари кесимида турлича берилган. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти истеъмолчилари мазкур ресурсни 720 сўмдан харид қилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради. Ушбу ҳужжат Президентимизнинг 2017 йил 4 сентябрдаги “Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳукумат қарорида келтирилишича, 2018 йил 1 августдан қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона чакана нархи 800 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи республика аҳолисига сотиладиган табиий газ баҳосининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариб  бориши қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда вилоятимиз аҳолисига маиший газ баллонлари орқали  1 килограмм суюлтирилган газ 327,60 сўмдан етказиб берилмоқда.

МИРЖАҲОН