"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 январь, якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ВИЛОЯТ ЎЛКАНИ ЎРГАНИШ МУЗЕЙИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Жамият
Tipografiya

Қарор ва ижро

ВИЛОЯТ ЎЛКАНИ ЎРГАНИШ МУЗЕЙИ  ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Вилоят ўлкани ўрганиш музейи Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорда таъкидланишича, музей қайта ташкил этилганидан сўнг давлат бюджети маблағлари асосида молиялаштирилади. Шу билан бир қаторда, 2024-2025 йиллар давомида музей биноси инвестиция дастури доирасида реконструкция қилиниши белгиланган.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, вилоят ўлкани ўрганиш музейи 1975 йилда Қарши шаҳрида ташкил этилган. У 1909 йилда қурилган Хўжа Абдулазиз мадрасасида 2007 йилга қадар фаолият кўрсатиб келган. Музей 2007 йилдан буён махсус қурилган бинода фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қароридаги яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, мутасадди ташкилотларга Сурхондарё, Навоий, Фарғона вилоятлари ҳамда воҳамизда музей-қўриқхоналар ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юклатилган. Қарор лойиҳасини киритиш муддати жорий йилнинг III чораги этиб белгиланган.

Ж.БОЙМУРОДОВ