"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

“КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” МЕДАЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Жамият
Tipografiya

“КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” МЕДАЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-451-сонли Қонуни билан "Келажак бунёдкори" медали тўғрисидаги Низом ва унинг тавсифи тасдиқланди.

Эндиликда ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар ушбу медаль билан мукофотланиши мумкин.

"Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади. У билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Тавсифига кўра, медаль дастлаб 0,5 микрон қалинликдаги никель, кейин эса 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Қалинлиги - 2,2 миллиметр.

Ж.БОЙМУРОДОВ