"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МУДОФААДА ЯКДИЛМИЗ

Жамият
Tipografiya

Фестиваль

МУДОФААДА ЯКДИЛМИЗ

Вилоятимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб «Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!» умумий шиори остида  ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар давом этмоқда. Худди шундай тадбир Миришкор тумани Жейнов  маҳалласидаги ўйингоҳда фестиваль тарзида ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қисми томонидан ташкил этилган фестивалда туман аҳли, ёшу қари иштирок этди.

- Бугунги фестивалда  Қуролли Кучларимизда ишлатиладиган энг замонавий ҳарбий техника, қу-рол-яроғ воситалари кўргазмаси ташкил этилди, - дейди  Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари офицери, майор Ғайрат Қосимов. – Ҳарбий хизматчиларимиз томонидан қўл жанги элементларини ўзида мужассамлаштирган кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.

Фестиваль доирасида туман бадиий жамоаларининг концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Ҳудди шундай тадбир Нишон тумани Талимаржон шаҳрида ҳам ташкил этилди. Унда таъкидланганидек, Қуролли Кучларимиз ташкил этилгалигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтаётган бу каби тадбирлар халқни армия билан янада яқинлаштиришга, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини оширишга хизмат қилмоқда.

М.ЖЎРАЕВ, С. НАРЗИЕВ