"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 февраль, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

“МАҲАЛЛА ПОСБОНИ” ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Жамият
Tipografiya

Қарор ва ижро

“МАҲАЛЛА ПОСБОНИ” ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролар йиғинларида профилактика инспекторлари билан бир қаторда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Ўтган йилдан эътиборан ушбу тузилма раҳбарига йиғин раиси маошига тенг миқдорда маош белгиланиб, масъулияти оширилгани эса бу борадаги ишларни такомиллаштиришни кўзлайди.

Тартибга кўра, жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимига, яъни посбонликка қоида тариқасида олий маълумотли, бевосита   тайинлангунгача камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. Уларга белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади.

Хўш, бугунги натижалар қандай? Маҳалла посбони ўз зиммасидаги масъулиятни нечоғлик англаб етаяпти?

Афсуски, вилоятимизда бу борада олиб борилаётган ишларни ҳали талаб даражасида деб бўлмайди. Бундай дейишга асосларимиз бор, албатта. Мисол учун, ўтган йили вилоятимиздаги мавжуд 730 та фуқаролар йиғинидан атиги 62 тасида жиноят содир этилмаслигига эришилган, холос. Биргина Қарши шаҳрини оладиган бўлсак, мавжуд 62 та маҳаллада турли кўринишдаги 958 та жиноят содир этилган. Буларнинг катта қисми Шайхали шаҳарча фуқаролар йиғини (92 та), Отчопар (37), Оқтепа (33), Геолог (31), Равоқ (27), Дарвозатутак (26), Нахшаб (24), Мустақиллик (24) маҳаллалари ҳиссасига тўғри келади.

Ўз-ўзидан кўринадики, бу ҳудудларда посбонлар маҳалла осойишталигини, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни эмас, ўз хотиржамлигини биринчи ўринга қўйган. Аслида “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси маҳалла ҳудудида хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, ёшларнинг турли ёт оқим ва ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг фаоллигини оширишда давлат ва жамоат ташкилотларининг энг яқин кўмакчиси бўлиши керак.

Таҳлилларга кўра, содир этилган жиноятларнинг аксарияти эр-хотин, қайнона-келин ва қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан. Бироқ кўп ҳолларда посбонларнинг салоҳияти, билим ва малакаси талабга жавоб бермаслиги, бундай вазифага фидойи ёшлар сафарбар этилмаётгани сабабли ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда уларнинг иштироки сезилмаяпти. 

Ҳолбуки, уларнинг ваколати кенгайтирилиб, кенг миқёсда ишонч билдирилаяпти. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил     7 октябрдаги  “Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси низомига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига асосан, эндиликда жамоатчилик тузилмаси раҳбари фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторининг тавсиясига кўра ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилади.

Ҳозирги кунда вилоятимизда 726 нафар посбон хизмат қилаётган бўлса, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари бўлиб ишлаб келган 6 нафар йигит ички ишлар органига ишга қабул қилинди.

- Ушбу қарор билан посбонлар зиммасидаги масъулият янада ошиб, рағбатлар тизими ҳам такомиллашди, - дейди вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, подполковник Отабек Шодмонов.    

- Ўз навбатида, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ички ишлар органлари ҳисобида турувчи, тарбияси оғир вояга етмаган шахслар билан ишлаш посбонлардан ҳуқуқий билим, ҳаётий тажриба ва мукаммал ёндашувни ҳам талаб этади.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда профилактика инспекторлари ва посбонлар ҳамкорлигида маҳаллаларда 18756 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган. 4493 та жиноятнинг 493 таси бевосита посбонлар саъй-ҳаракати билан очилган. Бу жуда катта рақамлар бўлмаса-да, демак, ишласа бўлади. Ҳамма гап – масъулиятни теран англаш ва ишончни оқлашда. 

 

Мусо МУРОДОВ