"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 сентябрь, чоршанба.

ҲАРБИЙ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Жамият
Tipografiya

Тадбир

ҲАРБИЙ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Қарши санъат коллежида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари таклиф қилинди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бугун миллий армиямиз сафларида хизмат бурчларини шараф билан ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, шу билан бир қаторда, кўнгилли дам олишини ташкил этиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жиҳатни ушбу байрам тадбири иштирокчилари ҳам эътироф этишди.

- Тадбирга фарзандларим Зиёдбек ва Бунёдбеклар билан келдим, - дейди капитан Акмал Маматқуловнинг турмуш ўртоғи Мафтуна Маматқулова. – Ўзимиз Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманиданмиз. Айни вақтда турмуш ўртоғим Қашқадарёда ҳарбий хизматда ва биз ҳам у билан биргамиз. Тўғрисини айтсам, бу ерда узоқ жойдан келиб яшаётганимиз умуман сезилмайди. Чунки,ҳар жабҳада ҳукуматимиз эътиборида эканимизни доимоҳис этиб турамиз. Ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари учун ташкил этилган бугунги байрам тадбири ҳам бунинг яққол ифодаси.

Вилоятимиз санъат усталари ва Қарши санъат коллежи истеъдодли ўқувчилари иштирокидаги байрам концерт дастури йиғилганларга манзур бўлди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.