"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 апрель, жума.

ШАҲРИСАБЗ ЁШ ИЖОДКОРЛАРНИ ЧОРЛАЙДИ

Жамият
Tipografiya

Фестиваль

Апрель ойининг сўнгги уч кунида Шаҳрисабз шаҳрида илк маротаба республика ёш ижодкорларининг "Ўзбекистон баҳори" ижод фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Оқсарой мажмуасида ташкил этилиши режалаштирилгани эса ўзига хос уйғунликни таъминлайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг расмий сайтида маълум қилишмоқда.

Фестивалда ёш ижодкорлар шеърият, наср, драматургия, публицистика, бадиий таржима ва тасвирий санъат каби жами 6 та  йўналишда иштирок этади.

Иштирокчилар ҳар бир йўналиш учун ажратилган павильонларда ўз ижод намуналарини очиқ осмон остида ҳайъат аъзолари ва бевосита кенг омма эътиборига ҳавола этиш имкониятига эга бўлади.

Фестиваль ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шу билан биргаликда, ғолибларга йил якунида бўлиб ўтадиган "Тошкент илҳомлари" ҳисобот фестивалида иштирок этиш учун махсус чипталар тақдим этилиши ҳам режалаштирилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ