"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

ВИЛОЯТДА "ТОЗА ҲАВО" ОЙЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Жамият
Tipografiya

Экология

Шаҳарлашиш жараёни жадал кечаётган, транспорт воситалари сони кўпайиб бораётган бир пайтда атроф-муҳит мусаффолигини асраш, инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш доимий диққат-эътиборда бўлиши лозим вазифа саналади. Шунга ҳамоҳанг, бу борада вилоятимизда ҳар йили аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилади. Мақсад эса ҳаво ифлосланиши ва заҳарлилик даражаси юзасидан назоратни кучайтириш, автомобилларга ёнилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, автокорхоналар ва автомобиль йўлларида атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлашдан иборат.

Вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши ҳам ушбу вазифаларни самарали рўёбга чиқаришни кўзда тутади. Мазкур ҳужжатга асосан воҳамизда муайян муддат давомида "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилади. Бу тадбирни икки босқичда ташкил этиш белгиланган. Биринчи босқич 10 апрелдан 10 майгача давом этса, иккинчиси 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Шунга мувофиқ, вилоятда "Тоза ҳаво" ойлиги тадбирини ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ таркиби, ушбу икки босқичда шаҳар ва туманларда автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказиш режаси тасдиқланди. Шунингдек, ойлик мобайнида корхона ва ташкилотларни автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ажралиб чиқадиган ис гази ва тутун миқдорини ўлчаш ускуналари билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Тегишли режа жадвалига асосан, вилоят бўйича 2700 та автомобиль автокорхонага кириш ва чиқишдан олдин текширилади. Шунингдек, ис гази ва тутун қалинлиги бўйича автомобиль йўлларида ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги идораси мутахассислари билан биргаликда ўрганиш олиб боради. Бунда жами 15 минг транспорт воситаси назоратдан ўтказилади.

М.ШУҲРАТОВ