"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

15 август, чоршанба.

"ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ" МУЗЕЙИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Жамият
Tipografiya

Қарор ва ижро

"ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ" МУЗЕЙИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридан келиб чиққан ҳолда Қарши давлат университети тузилмасида музей ташкил этилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли кўрсатмалари билан республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган ушбу музейларда "Совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1926-1936)", 1937-1938 йиллардаги "Катта қирғин" оқибатлари, "1940-1950 йилларда Ўзбекистон жанубида амалга оширилган сиёсий қатағонлар", "1980 йиллардаги қатағон. "Пахта иши" кампанияси" ўз аксини топади. Ўз навбатида шу замин, шу юрт тинчлиги учун жонларини аямай курашган ватандошларимиз номи абадийлаштирилади. Музей Қарши шаҳридаги Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ зиёратгоҳида жойлашади.

Айни пайтда Қарши давлат университети тузилмасида ташкил этилаётган ушбу музейга шўро ҳукумати даврида қатағонга учраган юртдошларимизнинг фотосуратлари ва улар ҳақида маълумотлар (таржимаи ҳол, ҳужжатлари) ҳамда буюмлар қабул қилинмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ