"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 мaй, чоршанба.

ҲАРБИЙЛАР - УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ХОНАДОНИДА

Жамият
Tipografiya

ҲАРБИЙЛАР - УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ХОНАДОНИДА

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг вилоятимиздаги ҳарбий қисми хизматчилари, вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси  ҳамда “Нуроний” жамғармаси Қарши шаҳар бўлими вакиллари, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик клуби аъзолари вилоятимиз марказида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари - Аҳмад бобо Жалилов ҳамда Усмон бобо Донаев хонадонларида бўлишди.

Айтиш жоизки, ушбу учрашувлар жонли мулоқот руҳида кечди. Меҳмонлар отахонларга ҳурмат бажо келтириб, уларни яқинлашиб келаётган қутлуғ сана билан мубарокбод этишди. Ёшлар ижросида Ватан, ота-она, аскарлик ҳаётига оид қўшиқлар хиргойи қилинди. Уруш қатнашчилари ўзлари бошдан кечирган ўша қийин ва таҳликали кунлар, уруш даҳшатлари ҳақида ҳикоя қилиб беришди.

 - Жасоратни, ҳақиқий фидойиликни улардан ўргансак арзийди, - дейди майор Айбек Даулетмуратов. – Бу боболар халқимиз тинчлиги учун душманга қарши мардонавор курашган. Улар чин маънодаги қаҳрамонлар, ўша қонли кунлардаги хотираларни бугунги кунгача сақлаб келаётган жонли тарихдир. Уларни қанча эъзозласак ҳам камлик қилади.

Ташкилотчилар учрашув асносида уруш қатнашчиларига совғалар беришди.

М.ШУҲРАТОВ

Суратда: учрашувдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.