"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

17 июль, сешанба.

БИОМЕТРИК БЎЛМАГАН ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЯНА УЗАЙТИРИЛДИ

Жамият
Tipografiya

БИОМЕТРИК БЎЛМАГАН ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЯНА УЗАЙТИРИЛДИ

Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги 494-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти амал қилиш муддати:

мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, юртимизда янги намунадаги паспорт тизими 2011 йилнинг январидан жорий этилган бўлиб, даставвал биометрик паспорт олишнинг охирги муддати 2015 йилнинг 31 декабригача этиб белгиланганди. Бироқ эски намунадаги паспортини биометрикка алмаштирмаганлар сони кўплиги сабабли мазкур муддат 2018 йил 1 июлигача узайтирилди. Кўриниб турибдики, янги намунадаги паспортга тўлиқ ўтиш учун бу муддат ҳам кифоя қилмади.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ  олган сурат.