"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

20 август, сешанба.

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ КОРЕЯ ВА ТУРКИЯДА БЎЛДИ

Сўнгги янгиликлар
Tipografiya

Қашқадарё ва дунё

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ КОРЕЯ ВА ТУРКИЯДА БЎЛДИ

Вилоятимиз ҳокими бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 27-31 май кунлари Корея республикасига, 1-2 июнь кунлари эса Туркияга сафар уюштирди. Ушбу мамлакатлардаги давлатимиз элчихоналари саъй-ҳаракатлари билан мазкур ташрифлар мазмунан бой ва самарали кечгани қайд этилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, ушбу сафар давомида вилоят ҳокимига 14 нафар маҳаллий ишбилармон ҳамроҳлик қилган. Дастлаб Жанубий Кореяга амалга оширилган ташриф чоғида ўзига хос бизнес-форум ҳамда алоҳида-алоҳида учрашувлар ташкил этилган. Бу тадбирларда вилоятимиз делегацияси ва ушбу мамлакатнинг нуфузли компаниялари вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш, манфаатли келишувларга эришиш юзасидан музокаралар олиб борилган. Ўзаро ҳурмат ва дўстлик руҳида ўтган мазкур мулоқотлар юксак самараларга эга бўлган.

Қайд этиш жоиз, ушбу музокаралар асосида Жанубий Корея ишбилармонлари билан воҳамизда чиқиндини қайта ишлаш, қурилиш материаллари, косметика, канцелярия воситалари, иссиқхона плёнкалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мева-сабзавотни қайта ишлашни ташкил этиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзланган. Албатта, бундан ҳар икки томон ҳам бирдек манфаатдор. Негаки, Корея компанияларининг вилоятимизда инвестициявий фаолият юритиши учун барча шароитлар мавжуд, қолаверса, ўз соҳасининг етакчи бу фирмалари қўллаётган технологиялар, илғор тажрибалар ва инновацияларга бизда қизиқиш катта.

Ташриф асносида делегациямиз Кореядаги “Sungshin Cement Co., Ltd” компанияси раҳбарияти билан қизғин музокараларга киришди. Унинг якунларига кўра, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ва мазкур компания президенти Ким Санг Кю томонидан меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжатга асосан келгусида воҳамизда бу инвестор йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга корхона барпо этиши кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, вилоятимиз раҳбари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри мери Мюнг-Гук Ҳа билан ҳам ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида мулоқот ўтказди. Томонлар имзолаган меморандумни бу учрашувнинг амалий самараси дейиш мумкин.

Делегациямизнинг Туркияга қилган сафари ҳам юқори натижадорликка эга бўлди. Вакилларимизни Истанбул шаҳри мэри Мевлют Уйсал илиқ қабул қилди. Ўзаро мулоқот асносида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бу муносабатларни инвестициявий, савдо-сотиқ соҳаларидаги шерикликни йўлга қўйиш орқали янада мустаҳкамлаш таклифи билдирилди. Ушбу мамлакатдаги йирик компаниялар расмийлари билан ҳам учрашувлар ташкил этилиб, бир қатор манфаатли келишувларга эришилди.

Ушбу сафарлар вилоятимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, келгусида ҳудудга кўпроқ чет эллик сармоядорларни жалб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

М.ШУҲРАТОВ