"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 апрель, пайшанба.

ЭЗГУЛИКДАН ДИЛЛАР БЎЛАР ШОД

Жараён
Tipografiya

Ижтимоий ҳимоя

ЭЗГУЛИКДАН ДИЛЛАР БЎЛАР ШОД

Вилоят ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан қатор тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватлови билан 100 нафарга яқин Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда эҳтиёжманд оилалар  фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилди.

Қарши шаҳридаги муҳташам тўйхонада тўкин дастурхон атрофида жам бўлганлар меҳр-оқибат кўрсатиш, ёрдамга муҳтож инсонларга мадад қўлини чўзиш халқимизга хос фазилат эканини, юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигини эътироф этишди. Хусусан, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш, уларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар бунинг далили.

Хайрия тадбири давомида ташкилотчилар томонидан тўй болалар ҳамда келин-куёвларга эсдалик совғалари топширилди, эзгу тилаклар билдирилди. Концерт дастури барчага завқу шавқ улашди.

 

М.ТЎЛАГАНОВ