"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 апрель, сешанба.

КАТТА ЙЎЛ ЎРТАСИДАГИ СУНЪИЙ “КЎЛ” КИМГА КЕРАК?

Жараён
Tipografiya

Саволим бор

КАТТА ЙЎЛ ЎРТАСИДАГИ СУНЪИЙ “КЎЛ” КИМГА КЕРАК?

Хабарингиз бор, кечадан аввалги кун ёмғир сепалаб ўтди. Ёққани ерга, экинга фойда-ку, бироқ Қарши шаҳридаги Мустақиллик ва Насаф кўчалари кесишган жойга эмас. Боиси, кечаги озгина ёмғирдан бу йўлда кичик бир кўлмак пайдо бўлди.

Ваҳоланки, бу мазкур кесишма учун янгилик эмас. Олдинги йилларда ҳам бу манзарага, каттароқ “кўл”га кўп бора дуч келганмиз. Қизиқ, мутасаддилар буни кўришмайдими, ё кўрса ҳам эътибор қилмайдими? Яна бир томони, бу ерда йиғилган сувни бошқа ёққа, масалан, йўл четидаги ариққами, буриб юборишнинг имкони йўқ. Кўлмак сувини машиналар бир-бирига сачратавериб, охирига етишади.

Энди бир савол туғилади: йўл солинаётганда, бу ерда сув йиғилиши ҳисобга олинмаганми? Агар қачондир қайта таъмирланиши белгиланган бўлса, бу қайси пайтда, қайси йилда амалга ошади? Ахир бу йўлдаги сунъий “кўл”нинг ёши анча улғайиб бораяпти...

БОБУРБЕК олган суратлар.