"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ИСИРИҚ ОРТИДАГИ ЁНИЛҒИ

Жараён
Tipografiya

Божхона назорати

ИСИРИҚ ОРТИДАГИ ЁНИЛҒИ

Наманганга нима мақсадда олиб кетилаётган эди?

Маълумки, нефть ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳар қандай давлатнинг стратегик аҳамиятга эга бойликлари сирасига киради. Ўз-ўзидан аёнки, уларни талон-торож қилиш миллий иқтисодиётимизга ҳам путур етказади. Афсуски, буни билса-да, юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар, кенг имконият ва имтиёзлар яратилганига қарамай, солиқ ва божхона тўловларидан қасддан бўйин товлаб, мўмай даромад орттириш илинжида жорий тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузадиган кишилар ҳам бор.

Шундан келиб чиққан ҳолда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда нефть маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриб борилади.

Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Ботир Шаймурадов бошқарувидаги “Isuzu” русумли автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчидан юкхонада нима борлиги ва у қаерга олиб кетилаётгани сўралганда, транспорт воситасига исириқ юклангани, уни Наманган вилоятига олиб кетаётганини маълум қилди.

Шундан сўнг автомашина юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, исириқ ортида тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 14 дона 200 литр ҳажмдаги идишларга жойлаштирилган 2 минг 800 литр ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари борлиги аниқланди.

“Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг тегишли хатларига асосан, ашёвий далил сифатида олинган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари газ конденсати ҳамда нефть ва газ конденсати сирасига мансуб бўлмаган жуда ўткир ҳидли маҳсулотлар эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нуриддин АВЛОҚУЛОВ, вилоят божхона бошқармаси бўлинма бошлиғи