"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

ҲАРАКАТ БИР ТОМОНЛАМА, БИРОҚ ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ ФАРҚЛИ...

Жараён
Tipografiya

Фотонигоҳ

ҲАРАКАТ БИР ТОМОНЛАМА, БИРОҚ ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ ФАРҚЛИ...

Йўл юрганлар кўп билади: бир муддат илгари Қарши шаҳридаги машиналар гавжум бўлган, чорраҳалар кесишадиган нуқталарда светофор ишораси билан бир томонлама ҳаракат жорий қилинди. Яъни аввал светофорнинг яшил чироғи ёниши билан икки қарама-қарши томон ҳаракатланган бўлса, энди фақат бир томоннинг ҳаракатига рухсат этилади. Қолган уч томон кутиб туради. Тўғри, бу бироз вақтни олиши мумкин, бироқ ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди. Буни айниқса, ҳайдовчилар якдил эътироф этмоқда.

Бироқ айни шу нуқталарда ўрнатилган йўл белгилари баъзи ҳайдовчиларда савол туғдирмоқда. Масалан, Мустақиллик ва Насаф кўчалари кесишган жойда қайрилиб олишни тақиқловчи белги ўрнатилган. Ваҳоланки янги тартибга кўра, бу ерда бир томонлама ҳаракат йўлга қўйилган, демак, ҳайдовчининг қайрилиб олишида ўзи ва бошқалар учун ҳеч бир хавф-хатар йўқдай.

Бироқ “Қарши”, “Умида” чойхоналари ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси ёнидаги чорраҳаларда ҳам бир томонлама ҳаракат жорий қилинган бўлса-да, қайрилиб олишни тақиқлайдиган белги йўқ. Бир хил чорраҳада икки хил белги. Савол туғилади: хўш, қайси бири тўғри? Қайрилиб олиш нотўғри бўлса, ҳаммасини бир хиллаштириш, тўғри бўлса, барчасида рухсат бериш керак эмасми?

Б.ЎКТАМ

 

БОБУРБЕК  олган суратлар.