"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

25 апрель, чоршанба.

“САРИҚ” НИҚОБ ОРТИДА НИМАЛАР ЯШИРИНГАН ЁКИ ЯНА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР ҲАҚИДА”

Жараён
Tipografiya

“Qashqadaryo”га жавоб берадилар

“САРИҚ” НИҚОБ ОРТИДА НИМАЛАР ЯШИРИНГАН

ЁКИ ЯНА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР ҲАҚИДА”

Таҳририятимизга “Qashqadaryo”нинг 2017 йил 5 декабрь сонида чоп этилган “Сариқ” ниқоб ортида нималар яширинган? Ёки яна йўналишсиз таксилар ҳақида” сарлавҳали мақола юзасидан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Ш.ШОВАҲОБОВ имзоси билан қуйидаги жавоб хати келди:

“Мақолада кўтарилган масала республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжудлигини инобатга олиб, мақола Агентликнинг барча ҳудудий бошқармаларига юборилди ва бошқарма ходимлари билан кенг муҳокама қилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, ташкил этиладиган рейд тадбирларида мақолада қайд этилган ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилиши ва ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш вазифаси топширилди.

Агентликнинг Қашқадарё вилояти бошқармасига мақолада қайд этилган ҳолатларни автобус йўналишида хизмат кўрсатаётган ва йўналишсиз такси  фаолияти билан шуғулланаётган ташувчилар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларнинг бажарилишини таъминлаш ва амалга оширилган ишлар юзасидан газета таҳририятига 2018 йилнинг 5 январигача ахборот тақдим этиш бўйича кўрсатма берилди”.

 

ТАҲРИРИЯТДАН: Мақолага билдирилган муносабат, белгиланган вазифалар эътиборга молик, албатта. Бироқ берилган топшириқлар ижроси ҳудудий бошқармалар ходимларининг масъулиятни нечоғлик ҳис этишига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳозирча шуни маълум қилишимиз мумкинки, мақолада кўтарилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан вилоят бошқармасига берилган дастлабки кўрсатма бажарилмади, яъни таҳририятимизга жорий йилнинг 5 январигача ахборот тақдим этилмади. Шундай экан, ҳали олдинда бажарилиши лозим вазифаларнинг ижросидан андак ҳадигимиз ва озгина шубҳамиз ҳам йўқ эмас.