"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ - ЁШЛАРНИНГ МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИДИР

Жараён
Tipografiya

Тадбир

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ - ЁШЛАРНИНГ МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИДИР

Қарши шаҳрида шу шиор остида тадбир бўлиб ўтди

Вилоят мусиқали драма театрида вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан уюштирилган ушбу тадбир доирасидаги ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш, халқ ва армия якдиллигини таъминлаш мақсадига йўналтирилган турли дастурлар кун бўйи давом этди.

Кун аввалида театр залида китоблар кўргазмаси ва ярмарка савдоси, шеърий мушоира, ёш рассомларнинг ижодий кўргазмалари, Ватан посбонлари ҳаётига оид фото кўргазма ташкил этилди.

Уларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фарзандлари, шу билан бир қаторда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилар, талабалар ва ота-оналар иштирок этди.

- Кўргазмага фарзандларим Шуҳратбек ҳамда Динараларни олиб келдим, - дейди Қарши шаҳрилик Наима Султонова. - Бу ерда сўнгги йилларда чоп этилган турли бадиий китоблар билан танишдик. Фарзандларимни қизиқтирган айрим китобларни сотув бўлимидан харид қилдик.

Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб тадбир  театр олдидаги очиқ майдонда пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, вилоятимиз санъат усталари ҳамда ҳарбий оркестр томонидан намойиш этилган галаконцерт, ҳарбий хизматчиларнинг турли жанговар элементларни ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлари билан давом этди. Ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, оркестр садолари остидаги ҳарбий маршлар, айниқса, ҳарбий хизматчилар томонидан турли жанг қуроллари, ҳарбий техникалар ёрдамида ижро этилган, дала жанг амалиётига ўта яқинлаштирилган кўргазмали чиқишлар йиғилганларда янада катта   таассурот қолдирди.

Вилоятимизда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.