"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

22 июль, якшанба.

ҚАРШИ-ТЕРМИЗ ТЕМИР ЙЎЛИ ТЎЛИҚ ЭЛЕКТРЛАШТИРИЛДИ

Жараён
Tipografiya

Бунёдкорлик

ҚАРШИ-ТЕРМИЗ ТЕМИР ЙЎЛИ ТЎЛИҚ ЭЛЕКТРЛАШТИРИЛДИ

Қарши-Термиз темир йўлини электрлаштириш ишлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда “Ўзбекистон  темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил  21 февралдаги тегишли Қарорига мувофиқ амалга оширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 327,6 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг доирасида 6 та - Тошгузар, Деҳқонобод, Оқработ, Бойсун, Қумқўрғон, 165-разъезд таянч нимстанциялари қурилди. Шунингдек, қурилиш ва контакт симларига хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Термиз локомотив депоси реконструкция қилиниб, замонавий ускуналар билан таъминланди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, умумий узунлиги 325 километрдан иборат мазкур линияда эндиликда дизель ёнилғиси билан ҳаракатланувчи тепловозлар ўрнига замонавий электровозлар ҳаракатланади. Бу эса қатнов харажатларини сезиларли даражада камайтириш билан бир қаторда, ташиш имкониятларини бир неча маротаба оширади.  Мисол учун, аввал битта локомотив билан ўртача 25 та вагон олиб ўтилган бўлса, замонавий электровозда бу кўрсаткич ўртача 45 та вагонни ташкил этади. Ёки эски турдаги битта локомотивда 2 минг 200 тоннага қадар юк тортилган бўлса, замонавий электровоз учун  3 минг 700 тонна юк чўт эмас.

Ж.БОЙМУРОДОВ