"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 январь, чоршанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ҚАРШИДА “UZDIGITAL TV” ОФИСИ ОЧИЛДИ

Жараён
Tipografiya

Тадбир

ҚАРШИДА “UZDIGITAL TV” ОФИСИ ОЧИЛДИ

Юртимиз аҳолисига рақамли телевидение хизматлари тақдим этувчи ушбу оператор вилоятимизда тест режимида хорижий телеканаллар кўрсатувларини бир муддат эфирга узатиб келди. Энди эса ушбу хизматлар пуллик асосда тақдим этилади.

Маълумки, мамлакатимизда барча ҳудудларни рақамли телевидение имкониятлари билан тўлиқ қамраб олиш, телеузатишлар сифатини яхшилаш мақсадида соҳага технологик янгиланишларни жорий этиш, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада сўнгги йилларда республикамизнинг рақамли телевидение билан қамраб олинганлик даражаси ошди.

- Бир қанча вилоятларда очилган офисларимиз орқали доимий мижозларимизга эга бўлиб улгурдик, - дейди компаниянинг Қарши шаҳридаги савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси менежери Баҳодир Бобоев. – Эндиги мақсадимиз – Қашқадарё воҳасида ўз ўрнимизни топиш.

Янги офис очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда йиғилганларга компания хизматлари ва фаолият йўналишлари ҳақида ахборот берилди.

М.ШУҲРАТОВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.