"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 февраль, шанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ЙЎЛКИРА НЕГА ОШДИ?

Жараён
Tipografiya

“Qashqadaryo”га жавоб берадилар

ЙЎЛКИРА НЕГА ОШДИ?

Газетамизнинг 2017 йил 16 декабрдаги сонида чоп этилган “Йўлкира нега ошди?” сарлавҳали мақола юзасидан вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раиси Баҳодир МЕНГЛИҚУЛОВ номидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Мақолада келтирилган ҳолатлар ваколат доирасида ўрганилди. ШЙТ-293-сонли Қуйи Бешкент-Қарши (янги бозор) шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишида “Шуҳратбек омад транс” ва “Бешкент йўловчи транс” МЧЖлар хизмат кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокимининг 2015 йил 6 мартдаги Х-88/03-сонли қарори билан вилоят ҳудудидаги шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят йўналишларида бир йўловчи километр учун қуйидаги тарифлар ўрнатилган:

а) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички автобус йўналишларида – 70 сўм;

б) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишли такси йўналишларида – 80 сўм.

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 4 июлдаги Х-404/07-сонли қарори билан Қарши шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи “Дамас” русумли автотранспорт воситаларида бир йўловчи учун 1000 сўм, “Газель”, “Форд” микроавтобусларида бир йўловчи учун 700 сўм ҳамда “Исузу” русумдаги автобусларда бир йўловчи учун 600 сўм йўлкира ҳақи ўрнатилган.

Қарши-Бешкент йўналиши ҳайдовчилари томонидан юқорида кўрсатилган қарорларга зид равишда ўзбошимчалик билан йўлкиранинг асоссиз кўтарилиши Ўзбекистон Республикасининг ”Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда тегишли ваколатли органларга маълумот киритиш лозим бўлади”.

ТАҲРИРИЯТДАН: Аслида мазкур жавоб хати “Мақолада келтирилган ҳолатлар ваколат доирасида ўрганилмади” деган сўзлар билан бошланганида анча тўғри бўларди, бизнингча. Чунки мақолада кўтарилган масалага эътиборсизлик, масъулиятсизлик билан ёндашиш вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раиси Б.Менглиқуловнинг жавоб хатида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Бўлмаса денг, шу бир энлик жавоб хатини тайёрлашга нақ бир ой вақт кетармиди?! Буям етмаганидай, ҳудудий бирлашма ходимлари жойларга чиқиб, вазиятни ўрганмагани, амалий ишга қўл урмагани ҳам аниқ кўриниб турибди. Жавоб хатидаги ҳолатларга келадиган бўлсак, бу далилларни ўзимиз ҳам жуда яхши билардик. Вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси мутасаддилари масалага ойдинлик киритиш мақсадида турли идораларга хат йўлламай, ўзимиздан сўрашганида ҳам бундан кўп маълумотларни бера олардик. Масалан, Қарши-Бешкент йўналишида 2 та эмас, 4 та корхона томонидан транспорт хизмати кўрсатилишини. Уларнинг ҳаракати қаердан бошланиб, қайси жойда ўз ниҳоясига етишини.

Устига устак, йўлкира нархи мақолада бот-бот такрорлангани ҳолда ҳудудий бирлашма томонидан гўё янги Америка очилаётгандай йўлкиранинг амалдаги тарифлари нега келтирилганини тушунмайсан киши. Чамаси бу тарифлар уларга қоғоз қоралаш, тўлдириш учун керак бўлганга ўхшайди.

Вилоят истеъмолчилар ҳу-қуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раисининг “...ўзбошимчалик билан йўлкиранинг асоссиз кўтарилиши Ўзбекистон Республикасининг Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда тегишли ваколатли органларга маълумот киритиш лозим бўлади” деган жавобига кулишниям, куйишниям билмайсан. Сабаби, йўлкиранинг асоссиз кўтарилиши истеъмолчилар ҳуқуқининг бузилиши эканлигини англаган ҳолда муносабат билдиришини сўраб, ваколати доирасида бирор чора кўрар деган умидда ҳудудий бирлашма раиси номига хат йўллагандик. Ўрганиш ўтказилиб, аниқ чора кўрилади, десак, “ваколатли органларга маълумот киритиш керак” дейилибди жавоб хатида.

Хўш, ўша маълумотни ким киритади? Таҳририятми? Истеъмолчиларми? Унда вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси нима иш қилади? Уларнинг вазифаси нимадан иборат? Ҳаммага маълум нарсаларни айтиб, қоғоз тўлдиришми? Улар истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланмайдими ёки йўловчилар истеъмолчи эмасми?

 

Кўпчиликни қийнаб келаётган масалаларга ана шу тарзда ёндашилаётгани, масъулиятни зиммадан соқит қилиш, муаммони елкадан ошириб юборишнинг истеъмолчилар жамиятига хос “услуби” авж олаётгани сабаб ҳам кўплаб муаммолар ўз ечимини топмасдан қолмоқда. Янаям ким билади...