"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

24 мaй, пайшанба.

ЧАРОҒИЛДАГИ КЛУБГА КУЛИБ ҚАРАШ КЕРАКМИ Ё КУЙИБ?!

Жараён
Tipografiya

ЧАРОҒИЛДАГИ КЛУБГА КУЛИБ ҚАРАШ

КЕРАКМИ Ё КУЙИБ?!

Мазкур суратларда кўриб турганингиз бирор бир офат таъсирида юзага келган харобалар эмас, Қарши туманидаги Чароғил қишлоғида жойлашган клубнинг бугунги ҳолати.

Ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган клубга бугун шундай таъриф бериш мумкин: ўпирилган, эшик-деразалари қўпориб олинган, пойдеворию деворларига зах кетган, томдан сув ўтган, залида сув тўпланган, жиҳозлари қайгадир гум бўлган, яқин-ўртада хашак солиб мол боғланган... Камига қишлоқ одамлари клуб ҳовлисига тақаб уй солган (чамаси клубни сиқиб чиқаришмоқчига ўхшайди), бир вақтлар унинг 2 гектарлик ҳудудидан фақат бино эгаллаган майдон қолган, холос.

Маҳалла-кўй, маданият бўлими, туман ҳокимлиги мутасаддилари нега бу ҳолга бефарқ қараб келишаяпти, тушунмайсан. Айтишларича, клубнинг бундай ташландиқ ҳолда қолишига 20 йилдан ошибди. Ёши катталарнинг эслашича, бир вақтлар бу ер жуда файзли, турли кўнгилочар тадбирлар, концертлар ўтадиган, кино кўриладиган жой бўлган. Нима, бугун Чароғил қишлоғи аҳолисига маданият муассасасининг кераги йўқми?! Одамлар кино кўришни, концерт тинглаб ҳордиқ чиқаришни истамайдими? Истайди, жуда хоҳлайди эски клуб ўрнида маданият ва аҳоли дам олиш маркази ташкил этилишини. Чунки бунга тайёр бино, шароит бор. Бироқ туманда нега бунга қўл уришни ўйлаб кўришмаётгани ғалати. Клуб жиҳозлари, инвентарлари қачон, кимлар томонидан талон-торож қилиб юборилгани эса алоҳида мавзу.

Н.ХЎЖАЕВ

 

БОБУРБЕК олган суратлар.