"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

26 сентябрь, чоршанба.

"ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ!"

Жараён
Tipografiya

Қарор ва ижро

"ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ!"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастури юртдошларимизнинг қадимий шаҳарларимиз, тарихий қадамжолар, мафтункор табиат қўйнига интилишларига муносиб шароит ҳозирлади.

Шунга асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар)лар бўлимларида фаолият олиб  бораётган юздан зиёд ходимлар Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат қилишди.

- Қaдим ўтмишимиздaн сўзлoвчи тaриxий ёдгoрликлaрни кўриш, бoй мeрoсимизни ўргaниш ёшлaрдa миллий ўзликни aнглaш, aнъaнa вa қaдриятлaримизгa ҳурмaт туйғусини юксaлтирaди, - дейди Ёшлар иттифоқининг пенсия жамғармасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Искандар Раҳмонов. - Maзкур саёҳат учун aйнaн Шаҳрисабз тaнлaнгaни бeжиз эмaс. Нeгaки, кўҳна Кешнинг тaбиaти мaфтункoр, қaдимий oбидaлaр кўп. Бугун тoбoрa чирoй oчиб, зaмoнaвий қиёфa кaсб этaётгaн шаҳарни кўриш хориж сайёҳларининг ҳам орзусига айланган.

Бундай саёҳатлар ишчи-ходимлар меҳнат фаолиятига унум бағишлаши баробарида Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғуси, тарихий меросни асраб-авайлашга бўлган ҳисни янада юксалтиришга хизмат қилади.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА