"Қашқадарё" ва "Новости Кашкадарьи" газеталарининг расмий веб-сайти
Ўқимоқчи бўлган газетангиз номи устига босинг!
(Нажмите на логотип газеты, которую планируете прочитать)

23 июль, душанба.

ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР БЕЛЛАШДИ

Жараён
Tipografiya

 Мусобақа

 

ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР БЕЛЛАШДИ

 

Қарши шаҳрида 2011 йилдан буён анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Қарши шаҳрида 2011 йилдан буён анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Унда вилоятимизнинг чегара ҳудудларида жойлашган мактаб, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар ўқувчиларидан иборат 6 та жамоа иштирок этди.

 

- Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг чегара олди туманларида жойлашган чақириқ ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш каби мақсадларни кўзлайди, - дейди Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари офицери, майор Ғайрат Қосимов. – Мусобақани кузатиб, бу борадаги ишлар юқори самара бераётганига яна бир бор амин бўлдик. Айниқса, чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари қошида ташкил этилган “Ёш чегарачилар” клуби аъзолари бўлган ёшлар мусобақа доирасида ҳарбий соҳага оид билимларини бойитиб, тажрибаларини янада ошириб бораяпти.

 

Мусобақада жамоалар сафланиш, сафда қўшиқ айтиб юриш, ҳарбий либослар, ижтимоий-сиёсий, ҳарбий соҳага оид ва давлат чегаралари тўғрисидаги, Биринчи Президентимиз асарлари ва инглиз тили бўйича билимларини намойиш этди. Югуриш, турникда тортилиш борасида куч синашди. 

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинган якуний натижаларга кўра, Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиларидан иборат “Ёш ҳарбийлар” жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди. Ғузор қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежининг “Соҳибқирон” жамоаси иккинчи, Шаҳрисабз агросаноат касб-ҳунар коллежининг “Соҳибқирон” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.

 

Мусобақанинг тақдирлаш маросими Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ёнидаги хиёбонда ҳарбий-ватанпарварлик сайли тарзида ташкил этилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Вилоят санъат усталари, ҳарбий оркестр ва ёш ижодкорларнинг концерт дастури, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган ҳарбий жанг санъатига оид кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

 

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

 

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.